Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. 

Қарор билан, 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ҳамда жиноий ҳаракатни таснифлашда ушбу моддаларнинг кўп миқдор кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш Экперт гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг