Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

+195 бемор. Коронавирус юқтириш кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда

+195 бемор. Коронавирус юқтириш кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда

Фото:«Укринформ»

2021 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84322 (+195) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
9 нафари Бухоро вилоятида,
18 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
24 нафари Тошкент вилоятида,
132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 634 нафарга eтди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1454 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг