Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Комил Aлламжонов ва Саида Мирзиёева янги лавозимни эгаллашди

Комил Aлламжонов ва Саида Мирзиёева янги лавозимни эгаллашди

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Бугун, 31 январ куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.

Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Aлламжонов Комил Исмоилович Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз еркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалардир.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева ишдан кетгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг