Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Комил Алламжонов сўз эркинлиги бўйича баёнот берди

Комил Алламжонов сўз эркинлиги бўйича баёнот берди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баёнот билан чиқиш қилди.

«Барча оммавий ахборот воситаларига!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар давом этмоқда.

Ўзбекистон — ҳаққоний, холис, халқаро журналистик этика асосида иш олиб борадиган ҳар қандай хорижий оммавий ахборот воситаларига ишлаш учун зарур шароит яратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Ишлаш принципидан, улар илгари сураётган масалалар бизнинг қарашларимизни акс эттириши ёки зид эканидан қатъи назар, бетараф ва адолатли журналистика учун эркин майдон яратишга тайёрмиз».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг