Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғофур Мирзаев ва Комил Алламжонов сирдарёлик тадбиркорга Президент совғасини топширди

Ғофур Мирзаев ва Комил Алламжонов сирдарёлик тадбиркорга Президент совғасини топширди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Президентимиз ташаббуси асосида ташкил этилаётган «Book challenge» лойиҳаси доирасида бугун Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри марказида тантанали тадбир ўтказилди. Унда вилоят ҳокими бошчилигидаги барча раҳбар ходимлар томонидан 3 мингдан ортиқ китоб мактабларга совға қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ва вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Сайхунобод туманининг Ўзбекистон маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл Гавҳарой Ҳусанова томонидан ташкил этилган хусусий кутубхонасига Президент совғаси — 1000 дан зиёд китобни топширди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Шунингдек, бугун туманда барпо этилган «Жажжи билағон» нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ушбу муассасада инглиз ва рус тиллари чуқур ўргатилади, таълим олувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган.

Комил Алламжонов бу каби масканларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда Агентлик ўз лойиҳалари ва болалар китоблари билан иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

«Book challenge» лойиҳаси республика бўйлаб давом этмоқда. Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.  Арипов ўзи таҳсил олган мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг