Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Комил Алламжонов расмий баёнот берди

Комил Алламжонов расмий баёнот берди

Фото: «aoka.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов «Facebook»даги саҳифасида расмий баёнот берди.

«Веб-ресурс эгаси интернет тармоғига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилигини аниқлаган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт. 

Зеро, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай хатти-ҳаракатларнинг таъриф-тавсифи ва уларга белгиланган жазолар аниқ кўрсатиб ўтилган. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунида: «Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади», деб белгиланган.

Шунингдек, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда: «Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади. Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар», дея қайд этилган. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, веб-сайтнинг ёки веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер Интернет тармоғидаги ўз веб-ресурси орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиши қатъий ман этилган. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг