Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов журналистларнинг умуммиллий гувоҳномаси бўйича изоҳ берди

Комил Алламжонов журналистларнинг умуммиллий гувоҳномаси бўйича изоҳ берди

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йилнинг 1 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режаланмоқда. Унга кўра, ушбу гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади. Бу ҳақда агентлик бош директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов маълум қилган. 

Миллий гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

«Мазкур гувоҳнома журналистларга касби юзасидан вазирликлар ва бошқа давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга (кўргазма, театр, кинотеатр, музей, концерт, кўнгилочар ва дам олиш ҳудудлари, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар) тўсиқларсиз кириш, ахборот олиш, материалларни тайёрлаш ва тарқатишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликлар ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда идораларнинг ички тадбирларида иштирок этиш имконини беради» дея ёзган Аллажонов «Facebook»даги расмий саҳифасида.

2019-2020 йилларда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш дастурига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш таклифини ишлаб чиқиши белгиланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг