Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Колбаса маҳсулотларининг болаларга хавфи нимада?

Колбаса маҳсулотларининг болаларга хавфи нимада?

Фото: «Bmc-food»

Москва соғлиқни сақлаш департаментининг штатдан ташқари бош диетологи Татьяна Брежнева колбаса ва сосискаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш болалар саломатлигига зиён етказиши ҳақида гапириб берди.

Унинг қайд этишича, айрим ота-оналар бундай маҳсулотларни бола таомномасига жуда кўп киритишади. Бу бола танасида ортиқча оқсил пайдо бўлишига олиб келади.

«Аллергик реакциялар, буйрак фаолиятининг бузилиши, юқори нерв қўзғалувчанлиги шулар жумласидан», — Брежнева сўзларидан иқтибос келтиради «Москва» шаҳар янгиликлари агентлиги.

У ота-оналарга болалар таомномаси бўйича бир қанча маслаҳатлар берди: овқатланаётган вақтда болага сув ва ичимлик бермаслик керак, негаки бу иштаҳани сусайтиради ва ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради. Шунингдек, ўқувчи таомномасига ўсимлик ёғларини киритиш зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг