Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

KNAUF ART фестивали: Ижодий лабиринт ва кўнгилочар ҳудудлар

KNAUF ART фестивали: Ижодий лабиринт ва кўнгилочар ҳудудлар

KNAUF ART фестивали — бу Ўзбекистон қурилиш соҳаси ишчилари куни шарафига уюштирилган ёрқин ва ижодий тадбирдир. 2019 йил 11 август куни Тошкентдаги Сайилгоҳ кўчаси пойтахт аҳли ижод, ўзини ўзи ифода этиш ва байрамона фаоллик маконига айланади.

KNAUF ART фестивалига ташриф буюрганларни бой ва ранг-баранг дастурлар кутмоқда. Қурувчилар кунини нишонлашнинг энг қизиқарли элементи — ижодий тўсиқлари билан безатилган лабиринт бўлади. Лабиринт ичра «йўқолиб қолишни» истаганлар бошқа меҳмонлар билан ўзаро куч синашлари мумкин: бошқалардан тезроқ йўл топа олган қатнашчилар КНАУФ компаниясининг эсдалик совғаларига эга бўладилар.

Анъанавий кўнгилочар тадбир саҳнадаги санъат кўринишларига қаратилади. КНАУФ компанияси ўз қўллари билан гипс ва гипскартондан ишланган буюмларни яратишлари учун ижодий маҳорат дарсларини севувчиларни таклиф қилади. Аҳоли учун жонли ва ёрқин фото ҳудудлар барпо этилади.

«Кўк Чой» гуруҳининг мусиқий тўпламлари, Zlotnikov Dance Centerнинг интерфаол рақслари, танловлар, иллюзионист Дмитрий Поляковнинг чиқишлари ва «Ҳасан ва Хусан» юмористик триоси тун бўйи саҳнада чиқишлар қиладилар. Тадбир кечқурун DJ Petishkaдан мусиқий треклар билан якунланади.

KNAUF ART фестивали

Санаси: 2019 йил 11 август

Вақти: 17:00-23:00

Кириш бепул, ўзингиз билан аъло кайфият олиб келсангиз бас!

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали KNAUF ART фестивалининг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг