Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Китоб ўқиш учун беш дақиқа 

Китоб ўқиш учун беш дақиқа 

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Давлат хизматлари марказида ажойиб тажриба йўлга қўйилибди. Бу ерга бирон юмуш билан келувчиларнинг шериклари зерикиб қолмасликлари учун уларга китоб ўқиш тавсия ва таклиф этиляпти.

Китоблар жуда кўп бўлмаса-да — дурдона асарлар: Амир Темур ҳаёти, «Қобуснома», ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти. Кунига келувчилардан 100 нафари эринмасдан шу китоблардан бирини варақлаб кўрса ва кейинчалик шулардан 10 нафари бошлаб қўйган китобини давом эттириш учун дўкондан китоб сотиб олса ёки кутубхонадан олиб ўқиса — буям прогресс.

Нима бўлгандаям, бекор ўтиргандан китоб варақлаган афзал, нима дейсиз! Ажабмас, бошқа идоралар ҳам шунақанги тажрибаларни бошлаб юборишса.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг