Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кетма-кет уч кун дам олиш бўлади

Кетма-кет уч кун дам олиш бўлади

Эртага, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар байрами тақвимда дам олиш куни сифатида белгиланган.

Демак, бугун барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Шунингдек, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун 2-3 октябрь саналари (шанба-якшанба)  ҳам дам олиш куни ҳисобланади. Улар кетма-кет уч кун дам олишлари мумкин.

Ҳафтасига олти кун ишлайдиган ходимлар эса шанбада ишга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Меҳнат Кодексининг 130-моддасига кўра, дам олиш кунларида ходимларни ишлатиш таъқиқланади.

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина — жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг