Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кекса жангчиларга тилла соатлар тақдим қилинмоқда

Кекса жангчиларга тилла соатлар тақдим қилинмоқда

Бу йил вилоятдаги жами 148 нафар уруш қатнашчисига давлат раҳбарининг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Фото: «Xabar.uz»

Шу кунларда республикамизда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлат раҳбарининг махсус совғаси, бир марталик пул мукофоти тантанали вазиятда топширилмоқда.

Олмалиқ шаҳрининг Наврўз маҳалласида 93 ёшли Абдукарим ота Маматқулов истиқомат қилади. Бугун унинг хонадонида бир гуруҳ фаоллар билан бирга вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов меҳмон бўлиб, самимий суҳбатлашди. Суҳбат аввалида вилоят ҳокими Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг уруш қатнашчисига йўллаган мактубини ўқиб эшиттирди. Сўнгра Абдукарим отага Президентнинг махсус совғаси – тилла суви югуртирилган соат бир марталик пул мукофоти – 5 миллион сўм тантанали вазиятда топширилди.

Вилоят ҳокими Оҳангарон тумани, Ангрен шаҳри, Пискент ва бошқа туманлардаги уруш ветеранларининг хонадонига ташриф буюриб, эсдалик совғаларини топширди.

Айниқса, Оҳангарон тумани Қорахитой қишлоғида яшовчи Маҳкамбой ота Пўлатов хонадонида бўлиб ўтган учрашув катта байрам, тўй-томошага айланиб кетди. Эл-юрт меҳрини қозонган бу инсонни давлат раҳбари номидан қутлаш учун меҳмонлар келаётгани ҳақидаги хабар бир зумда тарқалиб, қишлоқ одамлари ушбу хонадонга жамулжам бўлдилар.

Бу йил вилоятдаги жами 148 нафар уруш қатнашчисига давлат раҳбарининг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Беҳзод Қобулов, «Xabar.uz»нинг Тошкент вилояти бўйича махсус мухбири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг