Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Картошка масаласи»: Хоразмда нархни асоссиз равишда ошириб савдо қилаётганлар ушланди

«Картошка масаласи»: Хоразмда нархни асоссиз равишда ошириб савдо қилаётганлар ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар ва туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Хива туманида яшовчи фуқаро Д.С., тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан «Гулшан Деҳқон Бозори» МЧЖ худудида фуқаро Х.Р.га 2 турдаги картошка маҳсулотининг ҳар бир килограммини 4800 ва 5500 сўмдан хисоблаб, жами 3600 килограмм картошкани 17.400.000 сўмга сотишга келишиб, олдиндан эвазига 2.000.000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу фуқародан ноқонуний сотишга мўлжалланган 14.063.000 сўмлик 4018 килограмм картошка маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний сотувга чиқирилган картошка маҳсулотлари департамент органлари томонидан арзон нархларда чекка ҳудудларда ташкил этилган кўчма савдо бозорларида сотилиши таъминланди, дейилади департамент хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг