Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантинни бузиш ҳолатлари 25 мингдан ошди. Жиззахда ҳарбийдан қайтган ўғил зиёфати тўхтатилди

Карантинни бузиш ҳолатлари 25 мингдан ошди. Жиззахда ҳарбийдан қайтган ўғил зиёфати тўхтатилди

Фото:«Elgezit»

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 25 057 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 4 241 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 3 019 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 2 641 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 2 449 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 1 977 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 1 727 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 503 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 1 451 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 1 399 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 330 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 1 121 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 040 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида - 867 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 292 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 3 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшовчи 1984 й.т. Ш.Х. махсус рухсатномасиз автомобилида фуқароларни ташиганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

3 апрель куни, Жиззах вилояти, Арнасой туманида яшовчи 1967 й.т. Х.Қ. ўзининг ўғли М.Қ. 28 март куни ҳарбий хизматни ўтаб қайтганлиги муносабати билан ўзининг уйида ўғлининг 24 нафар синфдошларини йиғиб маросим ўтказаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг