Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантинда «ҳаддидан ошган» ИИБ ходимига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Карантинда «ҳаддидан ошган» ИИБ ходимига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Телеграмдаги «Elon_qashqadaryo» каналида тарқалган «Қонун ҳимоясида туриб ўзлари қонунни бузаётганларни камида ишдан бўшатиш керак» сарлавҳали видео тасвир юзасидан ИИВ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида жорий йилнинг 30 май куни соат тахминан 21.40ларда аҳолининг карантин тадбири қоидаларига амал қилишини назорат қилиш мақсадида ўтказилган тунги рейд давомида, туманнинг Ниҳол МФЙда жойлашган «Ниҳол Саидбарака» савдо дўкони ёнида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими, қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, уни шаъни ва қадр-қимматига путур етказган.

Хозирда ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, тадбир иштирокчиларининг ҳар бирини ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади, – дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг