Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин пайти Тошкент шаҳридан уй сотиб олиш мумкинми?

Карантин пайти Тошкент шаҳридан уй сотиб олиш мумкинми?

Фото: «Akket.com»

Бугун АОКА штабида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Акбархон Юнусхўжаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Мурожаатчилардан бири Тошкент шаҳридан уй сотиб олиш масаласида берган саволнинг мазмуни қуйидагича:

— Зангиота туманида доимий пропискада тураман. 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳридан ўз номимга уй сотиб олишим мумкинми?

Акбархон Юнусхўжаев саволга қуйидагича жавоб берди:

— Президент фармони асосида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш ТАЛАБ ҚИЛИНМАСЛИГИ кўзда тутилувчи тартибни жорий этиш вазифаси юклатилган эди. Мазкур масалада мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Аммо республикамизда бугунги кунда карантин жорий этилгани сабабли, нотариал идоралари ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилганлиги сабабли, карантин ТУГАГАНИДАН СЎНГ мурожаат этишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг