Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналистлар учун махсус «Ҳуқуқшунослик журналистикаси» курслари ташкил этилади

Журналистлар учун махсус «Ҳуқуқшунослик журналистикаси» курслари ташкил этилади

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорликда журналистлар учун ҳуқуқий билимлар бериладиган курс ташкил этадилар. Бу ҳақда университет ректори Шерзод Қудратхўжаев Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари» мавзусида семинар-тренингда маълум қилди.

«Биз Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда  6 ҳафталик, 144 соатдан иборат ҳуқуқшунослик журналистикаси курсларини очамиз» деди Қудратхўжаев. Мазкур курсларни ташкил этишда шунингдек, Бош прокуратура ва Олий суд билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Қудратхўжаевнинг фикрича, курсларда ҳуқуқий соҳага оид энг зарур билимлар берилади ва бу интернет ОАВларни сифатли контент билан бойитишга ёрдам беради.

Аввалроқ, Адлия вазири Русланбек Давлетов 2018 йилнинг биринчи ярмида 41 мингдан зиёд киши туҳмат ва ҳақоратда айбланиб, жавобгарликка тортилгани ҳақида маълум қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг