Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистлар ДХМ орқали мактабга қабул қилиш жараёнини кузатишди (фото)

Журналистлар ДХМ орқали мактабга қабул қилиш жараёнини кузатишди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани давлат хизматлари марказида ОАВ ходимлари учун умумий ўрта таълим муассаларига қабул қилишга бағишланган медиатур ўтказилди.

Тадбирда шунингдек, Тошкент шаҳрида қурилиши бошланган замонавий давлат хизматлари марказлари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Фото:«Xabar.uz»

Марказ ходимлари умумий ўрта таълим муассаларига қабул қилиш жараёни хусусида журналистга маълумот бериб ўтишди. Унга кўра, бугунги кунга қадар пойтахтимиз мактабларига 2000 га яқин йўлланмалар топширилган.

Фото:«Xabar.uz»

— Катта фарзандимни эски усулда мактабга қўйганман, мана кичик фарзандимни эса давлат хизматлари маркази орқали Шайҳонтоҳур туманидаги 19-мактабга жойладим —, дейди фуқаро Аъзам Сирожиддинов. —Биринчи усулда жуда кўп қоғозбозлик, справка йиғишлар бўлган эди. Мана бугун эса ДХМ орқали фақат паспортим орқали 10 минутда мактабга йўлланма олдик.

Айни дамда марказда мактабга қабул қилишда  деярли навбатлар йўқ.

Фото:«Xabar.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг