Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда қулаган янги уй бўйича қатор мансабдорларга жиноят иши очилди

Жиззахда қулаган янги уй бўйича қатор мансабдорларга жиноят иши очилди

Жорий йил 10 январь куни ижтимоий тармоқларда Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганди. Ҳолатни ўрганиш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилиб, Бош прокуратура расмий баёнот ҳам берганди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг