Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг биринчи ўринбосари Шукуров Акбар Сафарович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, у Жиззах шаҳрига ҳоким этиб тайинланган. А.Шукуров бундан олдин ҳам ҳокимлик вазифасида ишлаган. У биринчи ўринбосар бўлишидан олдин Самарқанд шаҳар ҳокими эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари этиб шу вақтга қадар раис маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Саъдуллаев Фазлиддин Фатхуллаевич тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг