Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинди

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент фармони имзолангани ҳақида хабар бергандик.

Фармон билан 2020 йил 1 январдан бошлаб, мақсадли дастурлар ижроси доирасида янги шартларда ипотека кредитлари ажратиш белгиланди.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи бўйича амалдаги имтиёзлар бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 декабрга қадар мақсадли дастурларни амалга ошириш самарадорлигини ҳар томонлама баҳолаш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида қатор таклифлар киритди:

а) қуйидагиларнинг амал қилишини бекор қилиш:

бош пудрат ташкилотлари, пудрат ташкилотлари ва субпудрат ташкилотларига, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспорти ишлаб чиқарувчи ташкилотларга, шунингдек, уларни ташишда қатнашадиган ташкилотлар, ишлар (хизмат) кўрсатиш корхоналари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, транспорт корхоналари, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК, «Қишлоққурилиш лойиҳа» МЧЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ҳамда «Тошкент қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖга берилган солиқ имтиёзлари (қўшилган қиймат солиғидан ташқари);

жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;

б) якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 миллион сўмдан ошмаган тақдирда, олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган ва солиқ солинадиган жисмоний шахслар ва улар оила аъзоларининг (бирга қарз олувчилар) жами 15 миллион сўмгача бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси солиқ даври давомида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмаслигини кўзда тутувчи тартибни ўрнатиш;

в) бекор қилинаётган солиқ имтиёзлари ўрнига уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахслар ва қонун билан белгиланадиган фуқароларнинг бошқа тоифаларига ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларни тўлаш учун субсидиялар бериш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг