Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жавобгарликдан қочиш учун телевизорларни машинадан улоқтирди (фото)

Жавобгарликдан қочиш учун телевизорларни машинадан улоқтирди (фото)

Фото: Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 15 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказилди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, «Водил-Фарғона» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.И бошқарувида бўлган «Нексия» русумли автомашина тўхтатилган. Бу пайтда ҳайдовчи боши берк кўчага кириб қолгани учун жавобгарликдан қочиш мақсадида машинага ортилган юкларни ташқарига улоқтира бошлаган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 12 дона «LED TV» номли 32 дюмли  телевизорларни автомашинасига юклаб олиб кетаётганлиги аниқланди. Мазкур телевизорларнинг умумий қиймати 13,2 млн. сўмни ташкил этмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шасхлар эндиликда шахсий фойдаланиш мақсадидаги телевизорларни 6 календарь ойида 1 маротаба олиб киришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг