Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореядаги заводда портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлмаган — ТИВ

Жанубий Кореядаги заводда портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлмаган — ТИВ

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси 2020 йил 15 май куни Кёнгнам провинциясидаги металлни қайта ишлаш заводларидан бирида юз берган портлаш натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни рад қилди.

Элчихона консуллик бўлими ходими воқеа жойига ташриф буюрди, вазиятни ўрганди ва Ҳаман тумани (Кёнгнам провинцияси) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан алоқа ўрнатди.

Мазкур туман расмий органлари вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини тасдиқлади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг