Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея фуқаросининг Фарғонадан сотиб олган кондиционери сифатсиз бўлиб чиқди

Жанубий Корея фуқаросининг Фарғонадан сотиб олган кондиционери сифатсиз бўлиб чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Корея истеъмолчилар агентлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган бўлиб, мазкур келишув доирасида ҳар икки ташкилот Кореяда Ўзбекистон, Ўзбекистонда эса Кореялик фуқароларга истеъмолчилик ҳуқуқларига оид масалаларида амалий кўмак бериб келмоқда.

Федерацияга кореялик фуқаро жаноб К.Хан мурожаат қилган. У жорий йил 21 июнь кунида Фарғона шаҳридаги супермаркетларнинг биридан 2 дона «ARTEL» кондиционерини умумий 5 млн 642 минг сўмга сотиб олган. Лекин кондиционерни ўрнатгач, эртаси куни улардан бирида муаммолар кузатилган. К.Хан сотиб олинган маҳсулот ҳавони яхши совутмаётганлигини юзасидан сервис маркази ходимларига маълум қилганлиги, марказ усталари эса муаммони бартараф эта олмаган.

Шундан сўнг савдо дўконига бориб нуқсонли кондиционерни сифатлисига алмаштириб беришларини ёки пулини қайтаришларини сўраган, лекин мурожаати ижобий ҳал бўлмаганлигидан норози бўлган.

Федерация ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида, истеъмолчининг истагига кўра, нуқсонли товар қайтариб олиниб, худди шу маркадаги сифатлисига алмаштириб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг