Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иззатталаб ҳокимнинг «ўжар» судьяга гапи ўтмади (аудио)

Иззатталаб ҳокимнинг «ўжар» судьяга гапи ўтмади (аудио)

Иллюстратив фото

Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақанов ва Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқуловнинг орасидан «оламушук» ўтди. Бунга сабаб ҳокимнинг иззатталаблиги ва суд раисининг «ўжарлиги»дир. Икки мансабдор ўртасида кечган суҳбат аудиоси шунга далолат қилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиога кўра, аввалига ҳоким ёрдамчиси суд раисига қўнғироқ қилиб, ҳоким сўраётганини айтади ва гўшакни раҳбарига тутқазади. Телефондаги суҳбат бошланмаёқ қўр емайди. Ёрдамчиси томонидан «ўзини таништирганига қарамай» суд раиси салом бермагани ҳокимга оғир ботади чоғи, «ёшингиз кичик, салом берсангиз бўлади-ку?!» дея  иддао қилади. Ўз навбатида суд раиси «процессда эканини» айтар экан, «Нима гап?» дейди. Чамаси, ҳокимнинг иззатталабги суд раисига ҳам ёқмайди. Ўртада хиёл гап ўтгач, туман раҳбари суд раисидан «қабулига келиш»ни талаб қилади. Бунга жавобан раис: «Бормайман, кечириб қўясиз, сизни қабулингизга», дейди...

Шундан сўнг томонлар бир-бирига  асабий оҳангда «саломатлик тилаб», гўшакни қўйишади.

Суҳбатдан сўнг иккала томон ҳам ичида бир-бирини роса «алқагани» эҳтимоли катта.

Бош қомусга кўра, судьялар мустақилдир, фақат қонунга асосан иш кўради. Шундай экан, туман раҳбарининг суд раисидан «қабулига келишни» талаб қилишини оқлаб бўлмайди. Демак, суд раисининг «ўжар»лигини тўғри тушуниш ва қабул қилиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг