Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истеъмолчининг нуқсонли автомобили янгисига алмаштириб берилди

Истеъмолчининг нуқсонли автомобили янгисига алмаштириб берилди

Фото:«Aquatoria.org.ru»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ишонч телефони орқали 2019 йил март ойида Бухоро вилоят Қоракўл туманида яшовчи фуқаро З.Мавлоновнинг оғзаки мурожаати рўйхатга олинган.

Мурожаатда истеъмолчи Бухоро шаҳридаги «Ситора авто савдо» МЧЖ автосалонидан «Кобальт» русумли автомашинасини шартнома орқали харид қилгани, аммо унинг нуқсони борлигидан норозилигини билдирган.

Ушбу мурожаат Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилганда, ариза ўринли эканлиги, автомашинанинг чиндан ҳам камчилиги борлиги аниқланди. МЧЖ вакилларига «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 13 ва 14-моддаларига асосан истеъмолчига янги «Кобальт» русумли автомашинаси олиб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг