Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истеъмолчиларнинг кайфияти индекси яратилади

Истеъмолчиларнинг кайфияти индекси яратилади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази истеъмолчилар фикрини ўрганиш мақсадида сўровномалар ўтказмоқда. Ҳар ойда ўтказиладиган сўровномада 16 ёш ва ундан катта ёшдаги барча фуқароларимиз қатнашиши мумкин.

Ўзбекистонда коронавируснинг аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсири жараёнларини, шу жумладан коронавирус таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чораларнинг таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига Истеъмолчилар кайфияти индекси*ни яратиш вазифаси юклатилган.

*Истеъмолчилар кайфияти индекси — ҳар ойда ўлчанадиган ва эълон қилинадиган истеъмолчилар ишончи кўрсаткичи. Индекс икки қисмдан иборат — истеъмолчиларнинг ҳозирги иқтисодий вазиятни баҳолашлари ва уларнинг тахминлари. Истеъмолчиларнинг кайфияти истеъмолчиларнинг ўз харидларини кўпайтириш/камайтиришга тайёрлигини аниқлайди.

Марказ IT Парк билан ҳамкорликда 8 та саволдан иборат бўлган телеграм-бот ишлаб чиққан.

Сўров Ўзбекистоннинг баъзи иқтисодий кўрсаткичлари бўйича истеъмол тенденциялари ва истеъмолчиларнинг тахминларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Тадқиқот натижалари келажакда истеъмолчиларнинг тахминларини аниқлаш орқали аҳолининг иқтисодий кайфиятини аниқлаш ва ривожланиш тенденциясини башорат қилиш учун иқтисодий барометр ролини ўйнайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг