Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар энергетик экспертизадан ўтказилади

Истеъмолчилар энергетик экспертизадан ўтказилади

Ёнилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текшируви ва экспертизадан ўтказиш қоидалари тасдиқланади. Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Унга кўра, энергетика текширувидан ўтказиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • истеъмолчиларнинг энергосиғимлигини ва энергия истеъмолининг амалдаги ҳолатини баҳолаш, йўқотишларнинг юзага келиш сабаблари ва қийматини аниқлаш;
  • йўқотишларни камайтиришга ва энергосиғимлиликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • иқтисод қилиш заҳираларини топиш ва баҳолаш;
  • ҳисобга олиш ва сарфни назорат қилишни такомиллаштириш бўйича истеъмолчига бўлган талабларни аниқлаштириш;
  • янги ускуналарни қўллаш, энергетик сарфларни камайтириш ва бошқалар.

Қайд этилишича, жами истеъмоли ёки уларнинг ҳар бир тур истеъмоли йилига икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ва бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғи бўлган истеъмолчилар мажбурий энергетик текширувдан ўтказилади.

Шунингдек, текширувлар бирламчи, даврий (такрорий), навбатдан ташқари, тезкор (локал) текширишларга бўлинади.

Хусусан, даврий текшириш 5 йилда камида бир марта амалга ошириш кўзда тутилган.

Муҳокама жорий йилнинг 6 декабрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг