Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Испаниядан яна иккита тезюрар поезд сотиб олмоқда

Ўзбекистон Испаниядан яна иккита тезюрар поезд сотиб олмоқда

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

«Испания ҳукуматининг расмий кредит институти билан янги юқори тезликда ҳаракатланувчи иккита поезд, вагонлар, уларнинг бутловчи қисмлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларга сервис хизмати кўрсатиш учун ускуналарни сотиб олиш бўйича кредит битими имзоланди», дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

 Ҳужжатни имзолаш маросими 2019 йил 30 май куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б Х.Н Ҳосилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Испания саноат, савдо ва туризм вазирлигининг савдо ва инвестициялар бўйича бош директори Мария Паз Рамос Реса, ИКО расмий кредит институти халқаро бизнес бўлими бошлиғи Силвия Диаз иштирок этишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг