Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилинди (фото)

Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимизнинг Биринчи президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди.

«Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади» деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг