Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишдан ҳайдалган ИИБ бошлиқлари ўрнига янгилари тайинланди

Ишдан ҳайдалган ИИБ бошлиқлари ўрнига янгилари тайинланди

Xabar.uz

Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимларида янги тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, фермерларни автобусга қамаган "начальник мелиса" ўрнига янгиси қўйилган.

Ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров ишдан ҳайдалганди. Унинг ўрнига бугун подполковник Фаррух Ибрагимов бошлиқ бўлган.

Шунингдек, президентнинг Самарқандга ташрифи давомида Самарқанд тумани ва Жомбой тумани 4 сектор раҳбарлари ҳам ишдан олинганди. Самарқанд ва Жомбой тумани ҳокимлари янгланганди.

Бугун эса ИИБга янги бошлиқлар тайинланди. Подполковник Амин Тошев Самарқанд тумани, майор Салимжон Шавманов Жомбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг