Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйлар сони оширилди

Ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйлар сони оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Президент фармони (ПФ–6274-сон, 05.08.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади.

Илгари Молия вазирлиги томонидан белгиланган.

2021 йилда янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони 2006 тага кўпайтирилиб, 35 120 та этиб белгиланди.

Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.

Қишлоқ жойларидаги уй-жойларга бошланғич бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори 28 млн сўмдан 31 млн 500 минг сўмга кўпайтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг