Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси уйида ҳашар ўтказилди

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси уйида ҳашар ўтказилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси 94 ёшли Абдулла ота Тазиев Тошкент шаҳри Миробод тумани Олтинкўл маҳалласида истиқомат қилади. Унинг кўксини тўлирган ордену медаллар жанггоҳлардаги жасоратидан дарак. Абдулла ота урушга сафарбар этилганда 17 ёшда эди. Уруш фахрийси Украинанинг Харьков, Полтова, Кременчуг шаҳарларида, Россиянинг Воронеж шаҳрида, Сербия пойтахти Белграддаги жангларда тенгсиз жасорат кўрсатиб, аскар унвонидан катта лейтенант унвонигача, ўқчи лавозимидан взвод командири лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Уруш тугагач, 50 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида таълим муассасаларида жисмоний тайёргарлик фанидан дарс берди. Бугунги кунда отахон эл ардоғида. Маҳалла-куй, дўст ва яқинлар эъзозида. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм офицер ва аскарлари уруш фахрийси билан суҳбатлашар экан, уруш даҳшатлари, ракета-ю снарядлар остида қолиб, вайронага айланган шаҳар-қишлоқлар кўз олдида гавдаланди. Бугунги тинч ва фаровон кунлар катта йўқотиш ва қийинчилик эвазига келганлигига яна бир бор амин бўлишди.Аскар меҳмонлар хонадон эгасининг уй-ҳўжалик ишларига ёрдам берди. Тунука айвон бўялди. Томорқа ер ўт-ўланлардан тозаланди. Дарахтлар буталиб, деворлар оқланди. Қисқа фурсат ичида ён-атроф саранжон-саришта бўлди. Ҳарбий қисм командирининг ўринбосари майор Азиз Равшанов уруш фахрийси Абдулла отани 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан яқин кунларда ҳарбий қисмда ташкил этиладиган байрамона концерт дастурига таклиф этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг