Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг иккинчи «Аirbus А320nео» авиалайнери Ўзбекистонга етиб келди (фото)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг иккинчи «Аirbus А320nео» авиалайнери Ўзбекистонга етиб келди (фото)

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизмати

Бугун, 9 апрель куни Ислом Каримов номидаги пойтахт аэропортига «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг навбатдаги янги ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқори бўлган Аirbus А320nео ҳаво лайнери қўнди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Миллий авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизмати

Мазкур лайнер биринчи А320nео cингари ўзининг ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи CFM International компаниясининг LEAP-1А двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи қанот конструкциясидаги замонавий ишланмалари, шу билан бирга симсиз Интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланганлиги билан аввалги ҳаво лайнерлардан фарқланади.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизмати

Шунингдек, у икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 нафар йўловчини (бизнес классда - 12 нафар, эконом классда - 138 нафар) ташишга мўлжалланган.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизмати

«Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, самолёт саҳнида ҳавони софлигини сақлаш ва тўғри тақсимланишини таъминловчи мукаммаллаштирилган кондиционер тизими «Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчиларига парвоздан ёқимли ва ўзгача завқ бағишлайди»,-дейилади компания хабарида.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизмати

Авиакомпания тўртта Интернет-уланиш пакетини тақдим этади: LITE (20 Мб) - тезкор мессенджеррларни ишлатиш учун, MEDIUM (50 Мб) - ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ёки янгиликлар сайтларига кириш учун, STREAM (120 Мб) - онлине иш ёки интернетга чиқиш учун қулай интернет учун, BUSINESS (220 Мб) - мазкур хизматнинг имкониятларини максимал даражада ошириш учун. Интернет тариф режасининг энг кам нархи - 5.95$, энг юқори нархи – 52,95$.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизмати

Парвоздаги алоқа провайдери МАКнинг янги Аirbus А320nео ва ҳозирда фойдаланилаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолётлари бортида Inflight Entertainmentand Connectivity (IFEC)нинг кўнгилочар дастурлари ва алоқа тизимини ўрнатган Panasonic Avionics Corporation компанияси ҳисобланади. Ушбу тизим йўловчиларга кўплаб фильмлар, мусиқа, видео ўйинлар, навигация тизими ва бошқаларни ўз ичига олган индевидуал HD сенсорли экранлардан фойдаланиб, вақтни мароқли ўтказиш имконини беради. Шунингдек, уларда бир қатор телеканалларни жонли эфирда томоша қилиш имконияти мавжуд.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 март куни Тошкентга биринчи Airbus А320nео самолёти олиб келинган эди. Яқин кунларда тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner ҳаво кемасини қабул қилиш кутилмоқда. У ҳам Интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг