Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки фамилиядошга битта жарима(ми)?

Икки фамилиядошга битта жарима(ми)?

Фото:«Sputnik»

Учкўприк тумани Муллазоир қишлоғида истиқомат қилувчи Ўринбой Мадалиев «Отангга бор, онангга бор» қабилида иш тутаётган электр таъминоти корхонаси томонидан сарсон бўлишдан чарчаганлиги сабабли туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига ёзма шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Аризада келтирилишича, 2016 йил 27 сентябрда аризачи Ў. Мадалиевнинг қўшниси, фамилиядоши Н. Мадалиевга электр энергиясидан бўлган қарздорлиги сабабли тузилган далолатнома Ў. Мадалиевга ҳисобланган. Шу боисдан фуқаро Ў. Мадалиевнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги ошиб кетган.

2018 йил 24 октябрь куни МИБ ходимлари Ўринбой Мадалиев хонадонини электр тармоғидан узиб, далолатнома ёзиб кетишади ва шу кундан бошлаб оила электр энергиясисиз қолиб кетади.

Ариза соҳа мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Натижада Ў.Мадалиев хонадонидаги электр ҳисоблагичи мансублик чегарасига чиқарилганлиги, ҳисоблагич тармоқдан узилиб, муҳрланганлиги аниқланди. Шунингдек, туман электр таъминоти корхонаси 2 631 138 сўм жарима ҳисоблаган. Ушбу ҳолат бўйича истеъмолчига яна бир бор – уч ой вақт оралиғида 2016 йил 20 декабрь куни далолатнома тузилиб, 137 520 сўм жарима ҳисобланганлиги аниқланди. Электр таъминоти корхонасидан ҳар иккала далолатнома сўралганда, уларни тақдим қила олишмади. Н. Мадалиев ва М. Мадалиев (Ў. Мадалиевнинг дадаси)  абонент рақамига киритилиб, истеъмолчиларга қарздорлик ҳисобланган, яъни далолатнома ҳар иккала абонентга киритилганлиги, натижада М. Мадалиевга ҳам 2016 йил 27 сентябрда 2 631 138 сўм жарима ҳисобланиб абонент рақамига киритилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан аризачи Ў. Мадалиевга истеъмолчилик ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилиб, ариза бўйича тўпланган маълумотлар таъминотчи корхона томонидан фуқаролик судига юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг