Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки давлат раҳбарлари «Қайроққум гиламлари» корхонасига борди (фото)

Икки давлат раҳбарлари «Қайроққум гиламлари» корхонасига борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида «Қайроққум гиламлари» корхонасини бориб кўрди.

Бу фабрика 1957 йилда ишга туширилган. 2019 йилда модернизация қилиниб, Германия, Италия, Япония, Хитой ва бошқа давлатлардан олиб келинган ускуналар ўрнатилган. Корхонада бир йилда 3 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Қайроққум гиламлари Шарқ анъаналарини акс эттирувчи жозибадорлиги ва нақшлари билан машҳур. Юқори сифати туфайли турли халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент корхона маҳсулотларини кўздан кечирди.

Навбатдаги объект томон йўл олар экан, давлат раҳбарларининг кортежи Қайроққум сув омбори ёнида тўхтади. Президентлар сув омборини кўздан кечириб, суҳбатлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг