Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ижтимоий кўмак» акциясида аҳолининг 85 миллион сўмлик коммунал қарзи тўлаб берилди

«Ижтимоий кўмак» акциясида аҳолининг 85 миллион сўмлик коммунал қарзи тўлаб берилди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан федерация томонидан «Ижтимоий кўмак» хайр эҳсон акцияси ўтказилди. Акцияда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри худудий бирлашмалари мутахассислари фаол қатнашиб имконияти чекланган, кам таъминланган, эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек коммунал хизмат тўловларидан қарзлари тўлаб берилди.

-Ҳозирда бу акцияга 537 та оила қамраб олиниб, уларга федерация ҳисобидан 85 миллионга яқин маблағ ажратилиб, газ, электр энергияси, иссиқ сув таъминотларидан қарзлари тўлаб берилди,-дейди федерация раиси ўринбосари И. Тагаев.

Тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг