Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ ходимлари Оққўрғон бозорида аёлларни нима учун қўлга олди? (видео)

ИИВ ходимлари Оққўрғон бозорида аёлларни нима учун қўлга олди? (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бугун ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида содир бўлган ҳолат бўйича видеолавҳа тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги вазият юзасидан расмий ахборот берди.

Вазият ички ишлар органлари ҳамда ҳокимлик масъуллари томонидан қатъий назоратга олинган. Орган ходимлари ва савдогарлар ўртасидаги баҳсли ҳолат бўйича туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида маслаҳатлашув ўтказилди.

Мазкур воқеа 2019 йил 14 август куни бўлган. Кундузи 11:00 да «Оққўрғон Деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудига А.Навоий кўчаси томонидан кириш қисмида, туман ҳокимининг 1836-сонли «Оққўрғон шаҳри Бирлик МФЙ А.Навоий кўчаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида фуқаро Қурбонов Даврон Эргашевич томонидан икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши учун рухсат бериш» тўғрисидаги Қарори асосида қурилиш ишларини бошлаш учун усталар иш бошлаган.

Бозорга кириш йўли девор билан беркитилаётган вақтда, шу ерда полиз экинлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётган аёллар қурилаётган девор ўзларининг савдосига халақит қилишини айтиб, қурилишни тўхтатишни талаб қилишган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу жой бозорнинг асосий кириш йўлаги эмас, балки орқа томонидир. Қолаверса, расман бозор дарвозаси ҳам эмас. Бу ердаги «ёймачилар» (савдо расталарида эмас, ерда, кўчаларда савдо қилувчилар) туфайли ҳудудда автомашиналар тирбандлиги вужудга келган. Пиёдалар ўтиш жойида йўл-транспорт ҳодисаси тез-тез учраб туради. Шу боис ҳам мазкур норасмий дарвоза (бозорнинг чиқиш йўлаги) қурилиши режалаштирилган.

Тушунтиришларга қарамай, 5 нафар савдогар аёл (уларнинг исм-фамилиясини этика юзасидан номма-ном келтиришни жоиз кўрмадик) бақир-чақир қилиб, атрофдагилар эътиборини ўзига қаратиб, қурувчи усталар ва бозор раҳбарини ҳам ҳақорат қилиб, кўплашиб қурилаётган деворни бузиб ташлаган.

Шундан сўнг воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант И.Раимов, ИИБ ЖҚБ тезкор вакили майор Э.Арслонов, ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Ў.Турсунов, ИИБ ЭКГ эксперти капитан А.Мирзалиев ва ЙҲХБ инспектори сержант С.Жумаевлар етиб бориб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни қонуний, ўрнатилган тартибда расмийлаштириш вақтида ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли, тўпланган ҳужжатларни туман ИИБ Навбатчилик қисмидаги ШАКЛ-2 китобига 703-сон билан қайд қилиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Туман ҳокими, ҳокимнинг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Абдунажимова воқеа жойида бўлиб, хотин-қизлар билан суҳбатлашган. Улар айни пайтда кундалик ишлари билан машғул.

Вазият бўйича яқин вақтларда батафсил ахборот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг