Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

ИИВ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра:

Подполковник Избасаров Бахтжан Алмаханович Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Б.Избасаров Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Қдырбаев Талғат Сулайманович Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Т.Қдырбаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Ҳалимов Улуғбек Анварович Самарқанд вилояти Нарпай тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Ҳалимов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими катта тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.

Майор Ортиқов Сирожиддин Саъдуллаевич Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар С.Ортиқов Самарқанд вилояти Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шарипов Сурач Садрединович Самарқанд вилояти Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар С.Шарипов Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ҳайитов Фахриддин Тоҳирович Фарғона вилояти Фарғона тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Ҳайитов Фарғона вилояти Боғдод тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг