Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ, Миллий гвардия, ФВВга қўшимча иш юкланди

ИИВ, Миллий гвардия, ФВВга қўшимча иш юкланди

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг «Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, йирик шаҳарлар, вилоятлар ва туманлар марказларида 24 соат фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолиятига нисбатан жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ томонидан:

  • йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар марказларида қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;
  • хизматга жалб этилган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
  • тадбиркорлик субъектлари мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг