Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳотамжон Кетмоновнинг ишдан кетиши сабаби маълум бўлди

Ҳотамжон Кетмоновнинг ишдан кетиши сабаби маълум бўлди

Фото: Партия  ахборот хизмати

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Партия  ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари XII Пленуми бўлиб ўтган. 

Пленумда кун тартибидаги ташкилий масала ҳам кўриб чиқилган.  Бугунги кунгача Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов бошқа ишга ўтганлиги боис, ўз ҳоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилишини сўраб, ариза билан Пленум аъзоларига мурожаат этган ва унинг аризаси қаноатлантирилган.

Пленумда Улуғбек Ильясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг