Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимлар ва элчиларга мажбурият юкланди

Ҳокимлар ва элчиларга мажбурият юкланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Жорий йилда вилоят ҳокимлари ва элчилар 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилиш, экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш устида аниқ режа ва мажбурият билан ишлашлари шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент топшириғига кўра, туроператор, меҳмонхона, транспорт корхоналари, олийгоҳлар вакиллари билан бир неча бор учрашилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.

Ўрганишлар кўрсатганидек, туристларни фаол жалб қиладиган жойлар ҳақида контент кам, бори ҳам қизиқарли эмас, сайёҳларни 4-5 кун олиб қоладиган турпакетлар етишмайди. Йўл чипталарини 3-6 ой олдиндан брон қилиш, сотиб олишда ноаниқликлар жуда кўп. Музей, театр, маданият масканлари туризм дастурлари билан боғланмаган, уларнинг ишлаш вақти ҳам сайёҳлар талабидан келиб чиқмаган.

Давлатимиз раҳбари соҳа мутасаддилари шу ва бошқа камчиликлар билан тизимли ишламаётганини танқид қилди ва кескин ўзгариш қилиниши зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг