Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл хонадонига борди

Ҳоким Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл хонадонига борди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов МИБ ходимлари ҳаракатига норозилик сифатида ўзига ўт қўйиб, вафот этган аёл хонадонига борди.

Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги «Истиқбол» маҳалласида бўлиб, марҳума Гуландом Дадабоеванинг яқинларига таъзия билдирди. Унинг 15 ва 12 яшар ўғиллари муносиб шароитларда вояга етишларида ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

—Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижаси бўйича вазиятга қонуний, ҳуқуқий баҳо берилади ва бу ҳақда албатта жамоатчиликка маълум қилинади, — деди вилоят ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари давомида ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди.

Аёл 30 сентябрь куни танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати оқибатида РШТЁИМ Наманган филиалида вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг