Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким чекка қишлоқда тунаб қолди (фото)

Ҳоким чекка қишлоқда тунаб қолди (фото)

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ховос туманининг чекка қишлоғида тунаб қолди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, айни пайтда ҳоким вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Ховос тумани «Бинокор» маҳалласи, Бинокор кўчасида истиқомат қилаётган Абдувалиев Эрмуҳаммад ота хонадонида бўлиб турибди. Ушбу ҳудуд Жиззах вилояти билан чегарадош.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Эрмуҳаммад ота 6 нафар (5 ўғил, 1 қиз) фарзандини тарбиялаган.

Вилоят ҳокими ушбу хонадонда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар билан суҳбати чоғида маҳалладаги мажуд муаммолар хусусида сўраган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фаоллар биринчи навбатда ички йўллар, суюлтирилган газ ва электр таъминоти, тунги ёритиш чироқларни ўрнатиш, маҳалладаги қабристонни обод қилиш бўйича мурожаат қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг