Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳавоси энг ёмон шаҳар чет элда. Тошкент ҳавоси тозами?

Ҳавоси энг ёмон шаҳар чет элда. Тошкент ҳавоси тозами?

Фото: Luis Soto/AP

«Газета.ru» ёзишича, дунёдаги ҳавоси энг нотоза шаҳар бу — Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево.

Сараево AQI халқаро рейтингида бу йилги пешқадамга айланди, дейилади «РЕН ТВ» хабарида.

Маълум қилишларича, 2020 йилнинг январи илк кунларида инсон саломатлиги учун энг хавфли ҳаво сифати индекси айнан Сараевода қайд этилган — 236. Маҳаллий ҳукумат ҳатто аҳолини огоҳлантириб, зарур бўлмаса уйларидан чиқмасликка, махсус ниқоблар тақишга чақирган.

Олдинги йилги рейтингда биринчи ўринни Бангладеш пойтахти Дакка эгаллаганди.

Онлайнда кузатадиган бўлсак, Сараевода айни пайтда ҳавонинг ифлосланиш индекси 508 баллга кўтарилган — ўта хавфли.

Тошкентда эса индекс 117 га тенг — носоғлом (саломатлиги таъсирчан кишилар учун). Ҳозир пойтахтимиз ҳавоси Душанбе (168) ва Бишкек (139)никидан яхшироқ, Остона (50) ва Ашхобод (53) ҳавоси бизникидан мусаффороқ.

Бошқа шаҳарларда:  Москва (26, яхши), Истанбул (160, носоғлом), Берлин (21), Париж (62), Лондон (9), Рим (164), Пекин (117 дан 316 гача), Токио (20), Сеул (76), Вашингтон (3), Оттава (13).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг