Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳашар коронавирус инфекцияси олдини олиш учун ўтказилган» – Андижон вилояти ҳокимлиги икки ой ўтиб изоҳ берди

«Ҳашар коронавирус инфекцияси олдини олиш учун ўтказилган» – Андижон вилояти ҳокимлиги икки ой ўтиб изоҳ берди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, икки ой олдин ташкил этилган ободонлаштириш ишлари «коронавирус инфекциясини олдини олиш учун» ўтказилган экан.

2020 йил 31 март куни ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамага сабаб бўлган «Андижонда карантин вақтида ҳам ҳашар ўтказилмоқда» сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдиради, дейилади бугун, 28 май куни тарқатилган хабарда.

Қайд этилишича, юқорида келтирилган хабарлар юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилган.

«Ўрганиш давомида коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида марказий кўчаларни ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш, бу орқали аҳолини саломатлигига ўзини ҳиссасини қўшиш мақсадида кўнгилли фуқаролар ва ходимлар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Ободонлаштириш ишлари давомида карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ободонлаштириш ишларида иштирок этган ташкилот ва ободонлаштириш бошқармаси раҳбарига тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ташкил этилган ноқонуний ҳашар вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинганлигини билдириб, бундай ҳолатларни олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриб борилишини билдирамиз» дейилади Андижон вилоят ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйлаб карантин тадбирлари эълон қилинган ва бунга амал қилмаганлар жазога тортилаётган бир шароитда, шу йилнинг 31 март куни Андижон вилоятида бир қатор бюджет ташкилотлари ходимлари кўча тозалашга олиб чиқилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг