Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳарбийлар машғулот вақтида «жиноятчилар» ўрнашган объектга уч томонлама ҳужумга ўтди

Ҳарбийлар машғулот вақтида «жиноятчилар» ўрнашган объектга уч томонлама ҳужумга ўтди

Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари қўлланилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов Xabar.uz'га маълум қилди.

«Яшил» ҳудуд тоифасига кирувчи Жиззах вилоятида жойлашган ҳарбий қисм бўлинмасига юқори қўмондонликдан маълум бир объектга жойлашиб олган шартли душман кучларини ўрганиш ва зарарсизлантириш вазифаси юкланди.

Дастлаб машғулот раҳбари ҳарбий хизматчиларга шартли душманга сездирмасдан бинони кузатиш учун қулай бўлган позицияларга етиб бориш тактикаси ҳақида сабоқ берди. Шундан сўнг махсус кузатув мосламаси ёрдамида рақиб томондаги мерганни қидириб топиш ва уни йўқ қилиш машқлари ўрганилди.

Бу орада бўлинма ўзига бириктирилган қурол ва эпикировкаларда тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган эди. Ҳарбий хизматчилар жиноятчилар ўрнашган объектга уч томонлама ҳужумга ўтди.

Ўтказилган ўқув машғулоти давомида ҳарбий хизматчилар яқин масофада шартли душман билан юзма-юз келганда қўлланадиган тактик ҳаракатларни ўрганиш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, жанговар тайёргарликнинг бир нечта янги усулларини ўргандилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг