Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаж ва Умра зиёрати узил-кесил монополияга айланадими? Туроператорлар хавотирда

Ҳаж ва Умра зиёрати узил-кесил монополияга айланадими? Туроператорлар хавотирда

Foto: xs.uz

Туроператорлар томонидан Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш масаласида қонунчиликда аниқ-тиниқ тақиқ йўқлиги анчадан бери айтиб келинади. Бироқ бу ишлар амалда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида экани аён.

Қўмита ва хусусий секторлар ўртасида мазкур масала анчадан буён баҳс-мунозарага сабаб бўлиб келмоқда. Ва ҳар сафар қўмитанинг қўли баланд келаётгани ҳам сир эмас.

Шу пайтгача Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш қайд этилган орган ва ташкилотнинг норасмий тасарруфида эканини шу масалани қонунийлаштиришга бўлаётган уриниш ҳам яққол тасдиқлайди. Яъниким, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг 15-моддасига қуйидагича таҳрир киритилмоқдаки, бу Дин ишлари бўйича қўмитани Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш бўйича узил-кесил монополистга айлантиради. Зеро, лойиҳанинг айни моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига бориш, шу жумладан «Ҳаж ва Умра ибодатларини амалга ошириш» ишларини ташкил қилиш ваколати Дин ишлари бўйича қўмитага бериш кўзда тутилаётир.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида Умра зиёратини ташкиллаштириш туроператорлар томонидан амалга оширилади, баъзи давлатларда эса бу борада дин ишлари қўмиталари ёки ваколатли ташкилотлар томонидан алоҳида махсус лицензиялар ҳам жорий қилинган, дея ёзмоқда туроператорлардан бири.

Бизда эса бунининг акси. Ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган. Кейинги муҳокамаларда лойҳидаги юқорида модданинг «Ҳаж ва Умра ибодатини амалга ошириш» дейилган жойини олиб ташланиниши мақсадга мувофиқдир, дейилади туроператорнинг мурожаатида. Зеро, муборак зиёратларни ташкил этишда рақобат муҳитини пайдо қилиш ҳар томонлама маъқулдир. Бу зиёратчиларга эркин танлов имкониятини бериш билан баробарида зиёрат ҳаражатлари камайишига сабаб бўлади. Чунки, рақобат йўқлиги боис муборак сафарларга бориш ўзбекистонлик зиёратчилар учун бошқа давлатларга қараганда анча қимматга тушаётгани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг