Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳафта давомида илиқ ҳарорат сақланиб туриши кутиляпти

Ҳафта давомида илиқ ҳарорат сақланиб туриши кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистонда ҳаво очиқ ва илиқ, ҳарорат шу куннинг иқлимий меъёрларига яқин бўлиб, 25-30 даражани ташкил қилади. Куннинг иккинчи ярмида булутлар кўпая бошлайди, кечга бориб ва тунда республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Эртадан мамлакатимиз ҳудудига салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди. Ҳарорат фони ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Бу даврда асосан кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Кейинчалик сентябрь ойининг охиригача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ойнинг охири учун хос бўлган ҳавонинг сақланиб туриши кутилмоқда. Бу даврда ёғингарчилик эҳтимоли кам. Уралдан салқин ҳаво кириб туриши ҳисобига ҳарорат фони республика бўйича меъёрдан 3-4 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 20-25 даражани ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг