Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навбатдаги «мега палов». Гулистонда 5 тонналик ош дамланди (фото)

Навбатдаги «мега палов». Гулистонда 5 тонналик ош дамланди (фото)

Фото: «Халқ сўзи»

Айни чоғда Гулистон шаҳрида «Ташаббус -2019» республика танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида бир неча акциялар, концертлар ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».

Фото: «Халқ сўзи»

Хусусан, шаҳарнинг Амфитеатр майдонида  5 тонналик ош дамланди. Уни тайёрлашга Гулистон шаҳри ва вилоятдаги 20 нафар таниқли ошпазлар жалб этилди. 

«Барча тантаналаримиз шоҳ таомимиз ҳисобланган  паловсиз ўтмайди.  Ана шу анъанага содиқ қолиб, бугунги «Ташаббус -2019» танловида 5 тонна ош пиширилди.  

Фото: «Халқ сўзи»

Айтиш лозимки, тадбирда бу билан ошпазларимиз ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишди.Улар тайёрлаган таом «Болалар шаҳарчаси», «Меҳрибонлик уйлари», кам таъминланган оилалар, ногиронларга эҳсон қилинди ва тадбир иштирокчиларига ҳам тортилди» дейди Сирдарё вилояти ҳокимлиги савдо департаменти бошлиғи Ҳамид Сайдалиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг